Қуръон таржимасини ўқиса, қанча савоб олади? 26.12.2017

Ассалому алайкум Устоз.Сизга саволим бор: мен кўп эшитганман, банда Қуръони каримни араб тилида ўқиса, унинг ҳар бир ҳарфига 10 та савоб ёзилади. Шундай экан, Қуръоннинг таржимасини ўқиган одамга қанча савоб ёзилади?

Дуода ихлосни пайдо қилиш учун нималарга эътибор бериш керак? 23.12.2017

Ассалому алайкум, Устоз. Сизга савол беришдан мақсад бир нарсани аниқлаштириб олиш: кўп китобларда ўқиганман, рамазон ойида, жума кунида, туннинг учдан бири қолганида, ёмғир ёққан пайтда қилинган дуо шубҳасиз ижобат бўлади, дейилган. Аслини олиб қараса, қайси ой ёки қайси кун бўлишидан қатъи назар, мусулмон одамнинг чин дилдан умид билан қилган ҳар қандай дуоси ижобат бўлади... Ёшлигимда дуо қилганман. Чин дилдан муҳаббат билан дуо қилиб, бир нарсани сўраганман. Меҳрибон Аллоҳ дуоимни ижобат қилган. Ўша ёшлик пайтимдаги ҳолатни ҳозир пайдо қила олмаяпман. Лекин жуда қаттиқ ҳаракат қиляпман. Барибир умид учқунлари ёнмаяпти. Дуода умид уйғотиш, ихлосли бўлиш учун нимани маслаҳат берасиз?

Дуода қўлни бирлаштириш макруҳми? 09.10.2017

Ассалому алайкум! Яқинда устозимиз Фатава ҳиндийядаги Кароҳият бобидан баъзи масалаларни менга ўқиб бердилар. 1. Унда: Дуо қилаётган одам қўлларини бирлаштириб олиши макруҳ, фақатгина совуқ ва шу каби узрли ҳолатлар бундан мустасно, дейилган экан. Бизда кўпчилик дуо қилаётганида қўлларини кўтариб, бармоқларини бир-бирига жуфтлаб, иккала кафтини бир-бирига текказади. Фатава ҳиндийяда эса буни макруҳ дейилган экан. Устоз, дуода иккала қўл ораси очиқ ҳолда бўлиши керакми? Бошқа фиқҳ китобларида ҳам шундай тушунтирилганми? 2. Яна мазкур китобда дуо қилишнинг сифати ва турлари тушунтирилиб, дуода саббоба бармоғи билан ишора қилади, дейилган (менимча, бу ерда гап ташаҳҳуддаги ишора ҳақида кетмаяпти). Мана шундай дуо қилишнинг сифатини ҳам менга таълим берсангиз.

Ҳомиладор аёл намозни қандай ўқийди? 23.09.2017

Ассалому алайкум. Мен иккинчи фарзандимга ҳомиладорман. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқишга ҳаракат қиляпман. Энди тўхтатиб тургин. Намозда ўтириб-турганингда ҳомилага зарар бўлиши мумкин, дейишяпти. Айтингчи, ҳомиладорларга намоз ўқиш ҳукми қандай? Мен намозни тарк қилишни ҳам, ҳомиламга зарар етишини ҳам истамайман! Жавобингизни кутаман!

Татуировкадан тавба қилса...23.09.2017

Ассалому алайкум. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам баданига игна билан расм чиздирган одамни лаънатлаганлари маълум. Агар бир кофир одам баданига расм чиздирса, яъни татуировка қилдирса, кейинчалик тўғри йўлни танлаб мусулмон бўлиб, беш вақт намоз ўқийдиган бўлганидан кейин қандай йўл тутади? Ўша одам аввалда қилган гуноҳи учун ҳам азобланадими?