Одам боласининг зинодан бўлган улуши 27.11.2017

Ассалому алайкум. Бегона қизларга гап отиш ҳукми номли мақолада бир ҳадис келтирилган. Шу ҳадисдаги Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзилган. Бунинг етишида шубҳа йўқ сўзлари, инсон хоҳлайдими, йўқми, ўзига белгиланган маълум миқдордаги зинога қўл уради, мазмунини ифодалайдими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Садақани кимларга бериш керак? 08.11.2017

Ассалому алайкум! Садақа бериш ҳақида гап кетганида, садақа минг дардни ва балони қайтаради дейилган. Ҳозирда кўчаларда, бозорларда масжидларни олдида туппа тузук аёллар ва болалар туриб олади, ногиронларни майли тушунса бўлади, пайти келганида беришга арзигулик одамни топиб бўлмай қолади. Садақани кимга берган жоиз? Жавобингиз учун олдиндан рахмат!

Тўйдан олдин қизни кўриш мумкинми? 21.09.2017

Ассалому алайкум. Қадимда турмуш қуриш борасида ўзига хос қонун-қоидалар бўлган. Гап шундаки, ўтмишда уйланишдан олдин йигит қизни тўйгача кўрмаган, улар илк бор чимилдиқда учрашишган, деган гаплар бўлган. Саволим шуки, бу масалага динимизда қандай қаралади?

Ҳижрий ва мелодий йил тафовути.20.09.2017

Ассалому алайкум! Қори ака, ёшлари улуғ бувим борлар. Азадор хонадонга чиқиб келсалар, фалончи аёл 58 ёшда экан, 61 ёш деб кўтаришди, дедилар. Бу ҳақида Қуръонда маълумот келганми?