Саволлар ва жавоблар

Мавзу: Фиръавн қурдирган пирамидалар ҳақида маълумот борми? 02.01.2018

Савол:

Ассалому алайкум. Саволим шундан иборат: Қуръони каримда, ер сайёрасидан бошқа сайёраларда ҳаёт мавжудлиги ёки Миср фиръавнлари қурдирган пирамидалар ҳақида оятлар келтирилганми? Мана шу масалада тушунча берсангиз! Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Ижтимоий масалалар 3531

Жавоб:

 Ва алайкум ассалом. Қуръони каримда коинот ҳақида кўп оятлар келган. Аммо айнан ердан ўзга сайёраларда ҳаёт бор-йўқлиги ҳақида бирон нарса дейилганини билмайман. Ер сайёраси мавжудотлар яшаши учун энг қулайи экани ҳақида ҳам оятлар бор.

Билишимча, фиръавнлар қурдирган пирамидалар ҳақида ҳам бирон нарса дейилмаган. Асосан Мусо алайҳиссалом ва Фиръавн ўртасида кечган қизғин баҳс-мунозаралар келтирилган. Муҳими, фиръавнлар қурган иморатларда эмас, балки содир этган хатоларини такрорламаслик, имон йўлидан юришдир. Қуръон бизни ибратли жиҳатларга эътиборга қаратишга чақирган.

Лекин, Фиръавн ўз вазири Ҳомонга қарата: “Эй Ҳомон, мен учун бир баланд қаср қур. Мен унга чиқиб, Мусонинг илоҳини кўрмоқчиман. Чунки мен уни ёлғончи деб ўйлайман”, мазмунида оят келтирилган. Тўлиқроқ маълумот олиш учун қаранг: Қасас, 38; Ғофир, 36-37.