Саволлар ва жавоблар

Мавзу: Қуръон таржимасини ўқиса, қанча савоб олади? 26.12.2017

Савол:

Ассалому алайкум Устоз.Сизга саволим бор: мен кўп эшитганман, банда Қуръони каримни араб тилида ўқиса, унинг ҳар бир ҳарфига 10 та савоб ёзилади. Шундай экан, Қуръоннинг таржимасини ўқиган одамга қанча савоб ёзилади?

Ибодат масалалари 3041

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ҳақиқатан, Қуръонни араб тилида ўқиган бандага 10 та савоб ёзилиши айтилган, аммо таржимани ўқиган одам қанча савобга эга бўлиши аниқ баён этилмаган. Лекин Қуръони таржимасини ҳам ўқиш савобли иш. Сабаби ҳамма ҳам тўлиқ Қуръони каримни араб тилида ўқий олмайди. Ўқиган тақдирда ҳам 100 фоиз одам араб тилини мукаммал билмайди. Қуръони каримни тушуниш учун арабча матнни ўқиш билан бирга, унинг таржимаси ёки тафсирини ҳам ўқиш керак бўлади.

 

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ قَرَأَ حَرْفًا مِنْ كِتَابِ اللهِ فَلَهُ بِهِ حَسَنَةٌ وَالْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا لاَ أَقُولُ الم حَرْفٌ وَلَكِنْ أَلِفٌ حَرْفٌ وَلاَمٌ حَرْفٌ وَمِيمٌ حَرْفٌ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ وَالطَّبَرَانِيُّ وَابْنُ أَبِي شَيْبَةَ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳнинг Китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир ҳасана (яхшилик ва савоб) ёзилади. Ўша ҳасана ўн баравар зиёда қилинади. Мен “алиф лам мийм”ни бир ҳарф деб айтмайман, балки “алиф” бир ҳарф, “лам” бир ҳарф ва “мийм” бир ҳарфдир”, деганлар” (Термизий, Байҳақий, Табароний ва Ибн Абу Шайба ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).

Аллоҳ таоло Қуръон каримни ихлос билан,тажвид қоидаларига мувофиқтиловат қилувчи қорига ҳар бир ҳарфни учун ўнта савобберади.Бунинг учун, Қуръонни тажвид қоидаларига мос ҳолда, соф араб тилида қироат қилиш керак. Тўғри, Қуръоннинг бошқа тилларга қилинган таржималарини ўқиш ҳам савобли иш, лекин ҳадисда келган ваъда айнан араб тилида бехато қироат қилган кишиларга тегишли. Шундай бўлса-да, Қуръон таржимасини ўқишда давом этавериш лозим. Агар тажвид қоидаларига мувофиқ ўқишга ҳаракат қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади.