Одилхон қори Юнусхон ўғли 1977 йил 18 майда Наманган шаҳрида ишчи оиласида туғилган. 1993-1994 йилларда Наманган Давлат Университети қошидаги араб тили таржимонлиги курсида таҳсил олган.

 

Илк диний сабоқни оилада отаси Юнусхон қоридан олади ва 1997 йилда Қуръони каримни тўлиқ ёдлаб, хатмона ўтайди.

 

1998 - 1999 йилларда Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги “Ҳазрати Умар” жомеъ масжидида имом - хатиб, 1999 - 2000 йилларда Шайхонтоҳур туманидаги “Шайх Зайниддин” жомеъ масжидида имом ноиби вазифасида ишлаган.

 

2002 йилда “Имом ал-Бухорий” номли Тошкент Ислом Институтини тамомлаган.

 

2000 - 2011 йилларда Шайхонтоҳур туманидаги “Фирдавс” жомеъ масжидида имом - хатиб вазифасида хизмат қилган.

 

2006 йилда Малайзияда бўлиб ўтган Қуръони карим мусобақасида Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг тавсиясига биноан қатнашиб, 77 иштирокчи орасида совринли ўринни эгаллаган ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.

 

2010 йилдан буён Тошкент шаҳар бош имом - хатиби ўринбосари. 2011 йилдан буён Шайхонтоҳур тумани бош имом хатиби ва “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом - хатиби.

 

Одилхон қори Юнусхон ўғли 2010 йилнинг “Энг намунали имом” кўрик танлови ғолибидир.

 

Одилхон қори илмий соҳада ҳам фаол ижод қилиб келмоқда. У халқимиз маърифати юксалишида хизмат қилаётган умидли имомлардандир.

 

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Тубанлик гирдоби” (2011) ва “Қўшничилик ҳақлари ва одоблари” (2012) номли китоблари нашрдан чиққан.

 

Одилхон Исмоилов “Кенг ризқ ва барака омиллари” (2011) ва “Тажвид қоидалари” (2011) китобларининг ҳам муаллифи саналади.

 

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Озодалик имоннинг гўзал баҳоси”, “Масжид одоблари”, “Рўза тутиш одоблари”, “Ҳаж маносиклари”, “Исрофдан сақланайлик”, “Меҳр - оқибат жаннат гаровидир” номли рисолалари чоп этилган.

 

Ҳозирда унинг ташаббуси ва раҳбарлиги остида Muxlis.uz сайти фаолият юритиб келмоқда.

 

Матбуот ва интернет сайтларида Одилхон Исмоиловнинг кўплаб мақолалари эълон қилинган. У турли теледастурларда фаол иштирок этиб келади.

 


Одилхон қори Исмоилов хайрия тадбирида иштирок этди

Жорий йилнинг 6 декабрь куни пойтахтимиздаги Саёҳат ресторанида Ўзаро ёрдам меҳрибонлик жамияти ташаббуси билан 3 декабрьХалқаро ногиронлар куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилинганининг 24 йилигига бағишлаб Қомусимиз номусимиз ҳам шарафу ҳам оримиз! деб …

Россия мусулмонлари диний қурултойи Одилхон Исмоиловнинг Қурьон тиловати билан очилди

Россия Федерациясининг Свердловск вилоятида расмий ташриф билан меҳмон бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегация аъзолари 2016 йил З0 ноябрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган Россия мусулмонлари диний қурултойида қатнашишди. Қурултой Ўзбекистон делегацияси вакили Ша…

Одилхон қори Юнусхон ўғли Россия Федерациясида тақдирланди

Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг бир неча имомлардан иборат делегацияси 29 ноябрь куни Свердловск вилоятининг Екатеренбург шаҳрида жойлашган Муфтиётда бўлиб ўтган якуний конференциясида қатнашишди. Унда Россия Федерациясининг Свердловск вилояти мусулмонлари идораси марказий му…

Одилхон Исмоилов Нижний Тагилда “ИШИД фитнаси” китобининг тақдимотида

Айни кунларда ўзбекистонлик имомлар гуруҳи Россия Федерациясида сафарда эканида хабаринг бор. 28 ноябрь куни ўзбекистонлик имом хатиблар иштирокида Свердловск вилоятидаги Нижний Тагил шаҳридаги Верняя Солда масжидида йиғин бўлиб ўтди. Имоми Фавил хазрат бошчилигидаги ушбу учра…

Одилхон қори ва бошқа имомларимиз Ганина Ямада бўлишди

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда ўзбекистонлик имомлар гуруҳи Россия Федерациясида шаҳрида сафарда бўлиб турибди. Уламолар сафар доирасида белгиланган кўплаб тадбир ва учрашувларда қатнашмоқда. 27 ноябрь куни имом-хатибларимиз Екатеренбург шаҳридаги проваслав черковини…

Одилхон Исмоилов Екатеринбургдаги Сабр масжидида жума намозини адо этди

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Ўзбекистонлик имомлар гуруҳи Россиянинг Екатеринбург шаҳрига жўнаб кетишгани ҳақида хабар берган эдик. Имомлар гуруҳи мазкур ташриф доирасидаги белгиланган тадбир ва учрашувларда иштирок этишмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имо…

Одилхон қори Исмоилов Екатеринбург шаҳрида

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Россия Федерациясининг Свердловск вилояти мусулмонлари идораси марказий муфтиёти раҳбари, муфтий Абдул-Қуддусс Ашарин таклифига биноан ўзбекистонлик имомларидан иборат делегация Россиянинг Екатеринбург шаҳрига жўнаб кетишди. Мазкур делегация таркибид…

Одилхон қори Юнусхон ўғли “Мустақиллик ва диний қадриятлар ривожи” мавзуидаги анжуманда иштиок этди

Хабарингиз бор, 2 ноябрь куни Бухоро вилоятидаги Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасида диний соҳада амалга оширилган улкан ислоҳотларни кенг тарғиб этиш борасида Мустақиллик ва диний қадриятлар ривожи мавзуидаги республика конференцияси бўлиб ўтди. Анжуманда Вазирлар маҳкамаси ҳузури…

Одилхон қори Юнусхон ўғли Ҳаж зиёратидан қайтиб келди

Дунёдаги барча мўъмин-мусулмонлар қатори ўзбекистонлик зиёратчилар ҳам муқаддас ҳаж зиёратини амалга ошириб қайтмоқда. Ҳожиларимизга қараб, тиллари дуо ва шукронага, қалблари завқу-шавқ, беҳисоб хаяжонга, кўзлари нур-зиёга тўлганини сезиш қийин эмас. Зеро, бундай бахт мўмин учун…

Одилхон қори Исмоилов минг кишилик гуруҳ раҳбари сифатида ҳаж ибодатини амалга оширади

Хабарингиз бор, 24 август куни Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 470 кишидан иборат дастлабки гуруҳлари ҳаж ибодатларини адо этиш учун Тошкент-Мадина йўналиши бўйича Саудия Арабистони Подшоҳлигига учиб кетди. Эътиборлиси шундаки, улар орасида Тошкент шаҳар Шайхонторҳур тумани бош и…